Авиация корхоналарида трансформатсия жараёнлари муҳокама қилинди.
Авиация корхоналарида трансформатсия жараёнлари муҳокама қилинди.
- “Uzbekistan Airways ” ҳамда “Uzbekistan Airport” аксиядорлик жамиятларини трансформатсия қилиш чора-тадбирлари Ўзбекистон Президентига тақдим қилинди.
- Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар қаторида мазкур компаниялар ҳам трансформатсия қилиниши режалаштирилган. Шу билан бирга, коронавирус пандемияси билан боғлиқ иқтисодий қийин вазият авиатсия тармоғини такомиллаштиришни талаб этмоқда.
- Юртимиз авиакомпанияларини трансформатсия қилишда асосий эътибор иқтисодий самарадорликни оширишга қаратилган. Масалан, “Uzbekistan Airways ” АЖти харажатларини 46,5 миллион долларга қисқартириш ҳисоб-китоб қилинган.
- Бунинг учун компания ва унинг таркибидаги ташкилотларда иш ўринларини оптималлаштириш, фойдаланилмаётган 12 та самолётни тасарруфдан чиқариш, авиачипталарни хорижда сотиш бўйича агентлар комиссияси фоизини тушириш мўлжалланмоқда.
- Шунингдек, даромадларни йилига 40 миллион долларга кўпайтириш мақсад қилинган. Бунинг учун талаб юқори бўлган шаҳарларга чартер парвозларни ва янги йуналишлар бўйича карго ташувларини амалга ошириш, барча маҳаллий рейсларга онлайн рўйхатдан ўтиш ва жойларни танлаш имкониятини жорий этиш кўзда тутилмоқда.
- Янги бизнес стратегиясига кўра, қатновлар гибрид усулга ўтказилиб, тўлиқ хизматлар ва бюджет хизматлар модели бўйича амалга оширилади. Талаб кам бўлган йуналишларда бизнес класс бекор қилиниб, ўриндиқлар сони кўпайтирилади.
- Шу йил учинчи чоракдан бошлаб 4 та А-320 самолётида лоукостер, яъни арзон қатновлар ташкил этиш мўлжалланган. Узоқ масофали йуналишларни ривожлантириш учун 3 та “ҳаво кемаси”ни лизингга олиш, маҳаллий авиақатновлар сонини ҳафтасига ҳозирги 17 тадан 49 тагача ошириш режалаштирилган.
- Йуловчилар учун қулайликларни ошириш мақсадида соҳани рақамлаштириш, жумладан, онлайн хизматлар кўрсатиш тизимини ҳамда мижозлар билан ишлашни бошқариш учун CРМ комплексини татбиқ этиш кўзда тутилган.
- “Uzbekistan Airport ” AЖти самарадорлигини ошириш бўйича ҳам қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Бугунги кунда ушбу жамият таркибида 11 та аэропорт бор ва уларнинг ҳар бири мустақил фаолият юритмоқда.
- Тақдимотга кўра, мазкур аеропортларни ягона бошқарув органи тасарруфида бирлаштириш таклиф қилинмоқда. Молиявий барқарорликни ошириш мақсадида, халқаро тажриба асосида, харажатларни 32 фоиздан 15 фоизга тушириш, харидларни оптималлаштриш, аэропорт хизматлари учун йиғимларни 27 фоизга, жумладан, зиёрат туризми доирасида 50 фоизгача камайтириш мўлжалланмоқда.
- Даромадларни кўпайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, Тошкент халқаро аеропортида юк терминалини барпо этиб, Европа ва Шарқий Осиё ўртасида транзит ҳажмини ошириш, аэровокзал майдонларини кенгайтириш орқали савдо ва хизматлар тушумини кўпайтириш режалаштирилган.
- Манба: mintrans.uz
20 апр 2021