ул. Ш. Абзалова , 7 , г. Ташкент, 100055 (+998-71) 249 91 20 logistika@adbl.uz

Рақамли технологияларнинг транспорт соҳасидаги аҳамияти.

Рақамли технологияларнинг транспорт соҳасидаги аҳамияти.

Рақамли технологияларнинг транспорт соҳасидаги аҳамияти.

Транспорт вазирлигида Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегацияси ҳамда Қирғиз Республикаси Транспорт ва йул вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳи билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлкатимиз транспорт соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, рақамли технологиялардан фойдаланишнинг умумий даражасини ошириш бўйича амалга ошрилаётган лойиҳалар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Жумладан, ушрашувда йуловчи ташиш йуналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича ишлаб чиқилган электрон ахборот тизими, шунингдек, Тошкент шаҳри жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимининг жорий этилгани юзасидан батафсил маълумот берди.

Ҳамда автомобил транспортида йуловчиларни ва юкларни ташишга лицензия бериш жараёнининг тўлиқ электрон шаклга ўтказилгани, автотранспортда халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга миллий ташувчилардан буюртмаларни онлайн тарзда қабул қилиш тизими йулга қўйилгани юзасидан тақдимот ўтказилди.

Учрашувда рақамли технологияларнинг транспорт соҳаси ривожидаги аҳамияти, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишда инновацион ечимлардан самарали фойдаланиш, бу борада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилиди.

Манба: mintrans.uz

docx file PDF