Россия Фарғона вилоятидан қуруқ мевалар импортига рухсат берди.
Россия Фарғона вилоятидан қуруқ мевалар импортига рухсат берди.
Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати (Россельхознадзор) 2021 йилнинг 1 январидан Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан қуруқ меваларни олиб киришга рухсат берди.
Мазкур қарорга Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Карантин бўйича давлат инспекцияси билан олиб борилган музокаралар натижалари ҳамда ўзбек томонининг кафолати асос қилиб олинди.
Қуритилган меваларни етказиб бериш фитосанитария сертификатларидаги «қўшимча декларация» қисмида ҳамда маҳсулот ёрлиғида мажбурий равишда ишлаб чиқарувчининг номи ва унинг манзилини кўрсатиш орқали амалга оширилади.
Фарғона вилоятидан келтирилган қуритилган меваларнинг ҳар бир партиясига дастлабки электрон билдиришнома ва маҳсулотларнинг фитосанитар хавфсизлигини тасдиқловчи лаборатория синовлари баённомалари илова қилинади.
Манба: gazeta.uz