ул. Ш. Абзалова , 7 , г. Ташкент, 100055 (+998-90) 999 13 08 (+998-93) 579 56 60 info@el-academy.uz

Ўзбекистон – Покистон Қўшма ишчи гуруҳи йиғилишида стратегик аҳамиятга эга бўлган "Мозори-Шариф – Ко

Ўзбекистон – Покистон Қўшма ишчи гуруҳи йиғилишида стратегик аҳамиятга эга бўлган "Мозори-Шариф – Ко

Ўзбекистон – Покистон Қўшма ишчи гуруҳи йиғилишида стратегик аҳамиятга эга бўлган "Мозори-Шариф – Ко

Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида савдо-иқтисодий масалалар бўйича Ўзбекистон – Покистон Қўшма ишчи гуруҳининг 1-йиғилиши ўтказилди.

Музокара чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувларнинг амалга оширилиши, шунингдек, инвестиция, савдо, саноат кооперацияси, транспорт, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида Ўзбекистон – Покистон шерикчилигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Икки томонлама иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва Марказий Осиё минтақаси давлатларининг барқарор ривожланишини таъминлашда стратегик аҳамиятга эга бўлган "Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор" темир йўл лойиҳасини амалга оширишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар Ишчи гуруҳининг келгусидаги фаолияти бўйича икки мамлакат тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида амалий ҳамкорликнинг аниқ механизмларини кўзда тутувчи “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Manba: uza.uz

docx file PDF