ул. Ш. Абзалова , 7 , г. Ташкент, 100055 (+998-71) 249 91 20 logistika@adbl.uz

“Uzbekistan Airports” Халқаро аэропортлар кенгашига аъзо бўлди.

“Uzbekistan Airports” Халқаро аэропортлар кенгашига аъзо бўлди.

“Uzbekistan Airports” Халқаро аэропортлар кенгашига аъзо бўлди.

“Uzbekistan Airports” Аксиядорлик Жамияти Бутун жаҳон аэропортларини бирлаштирган Airports Council International (ACI) ташкилотига расман аъзо бўлди.

Ўзида 670 аъзони бирлаштирган “Халқаро Аэропортлар Кенгаши” (ACI) 176 мамлакатдаги 1 минг 979 та аэропортга хизмат кўрсатиб келмоқда. ACI шунингдек Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (ICAO), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) Фуқаро авиациясида аэронавигация хизматини кўрсатиш ташкилоти (CANSO) билан ҳам ҳамкорлик қилиб келади.

“Uzbekistan Airports” АЖ раҳбарияти ACI билан бошланган онлайн мулоқотлар 2020 йилнинг охирларида ниҳоясига етди.

Мулоқотда Ўзбекистоннинг барча халқаро аеропортларида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳаво дарвозаларини дунё талаблари даражасида модернизация қилиш, парвозлар кўламини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Ўзбекистон томонидан ташкилотга тақдим қилинган ҳужжатлар бир овоздан маъқулланди. Аъзолик талабларини бажариш ва галдаги вазифалар юзасидан фикрлар тингланди. Ўз навбатида келгуси режалар ҳам белгилаб олинди.

“Uzbekistan Airports” АЖнинг Халқаро Аэропортлар Кенгаши таркибига қабул қилиниши тизимли ўзгаришларга сабаб бўлиши шубҳасиз.

docx file PDF